AIBA бокс бўйича ўсмирлар ўртасидаги Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпионатига квоталарни тақсимлади
Жорий йилнинг 19-28апрел кунлари Таиланднинг Бангкок шаҳрида ўсмирлар ўртасида бокс бўйича Осиё чемпионати мусобақаси бўлиб ўтади. Ушбу мусобақа 22-31 август кунлари ёшлар ўртасида ўтадиган жаҳон чемпионати ва 6-18 октябр кунлари Буэнос-Айрес (Аргентина)да бўладиган ўсмирлар ўртасидаги Олимпия ўйинларига саралаш вазифасини ўтаб беради.
Энг яхши 4 ўсмир қиз боксчилар (51 кг, 57 кг, 60 кг ва 75 кг вазн тоифасида) ва 9 нафар ўсмир (52 кг, 56 кг, 60 кг, 64 кг, 69 кг, 75 кг, 81 кг, 91 кг ва + 91 кг.да) Осиё бокс конфедерацияси октябр ойида Аргентинада ташкил қилинадиган Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритади.
Ҳар бир миллий (бокс) федерациядан энг кўпи билан 2 нафар аёл ва 3 нафар эркак боксчи бу йили бўлиб ўтадиган Ёшлар ўртасидаги Олимпия ўйинларига йўлланма олади.
Бундан ташқари, 52 қиз ва 65 ўғил болалар бокс бўйича AIBAнинг ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритишади. Ушбу дунё биринчилигига 2000 йил1 январ ва 2001 йил 31 декабрда туғилган ёшлар апрел ҳамда май ойларида ўтадиган саралаш турнирларидан сўнг йўлланмани қўлга киритишади.
Мусобақада жами 244 нафар ўғил болалар жаҳон чемпионлиги учун рингга кўтарилишади. Шулардан 233 нафари саралаш босқичида иштирок этади. Унга кўра, Африкага - 38, Америкага - 50, Осиёга - 65, Европага - 70, Океанияга – 10 та ўрин ажратилган. Яна 6 квота мезбон давлат учун ажратилса, 5 ўрин универсал ҳисобланади.
Ўсмир қизлар эса беллашувларида 174 нафар боксчи қатнашади. Африкадан - 18, Америкадан - 32, Осиёдан - 52, Европадан - 52, Океаниядан – 10 боксчи иштирок этса, қолган 5 таси мезбон давлатга берилади ва 5 ўрин универсал ҳисобланади.
AIBAнинг Осиё минтақаси учун 2018 йилги бокс бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионатига ажратган квотаси.
Аёллар 48 кг: 4 нафар боксчи саралаб олинади
Аёллар 51 кг: 8 боксчи
Аёллар 54 кг: 4 боксчи
Аёллар 57 кг: 8 боксчи
Аёллар 60 кг: 8 боксчи
Аёллар 64 кг: 4 боксчи
Аёллар 69 кг: 4 боксчи
Аёллар 75 кг: 8 боксчи
Аёллар 81 кг: 2 боксчи
Аёллар + 81 кг: 2 боксчи
Эркаклар 49 кг: 7 боксчи
Эркаклар 52 кг: 7 боксчи
Эркаклар 56 кг: 7 боксчи
Эркаклар 60 кг: 8 боксчи
Эркаклар 64 кг: 8 боксчи
Эркаклар 69 кг: 8 боксчи
Эркаклар 75 кг: 7 боксчи
Эркаклар 81 кг: 7 боксчи
Эркаклар 91 кг: 3 боксчи
Эркаклар + 91 кг: 3 боксчи.
Фикрлар