AIBA нинг янги низоми ХОҚ талабларига мувофиқ тайёрланмоқда... 10 та вазн тоифаси тикланмайдиганга ўхшайди
Халқаро бокс ассоциациясининг (AIBA) ижроия кенгаши, ташкилотнинг янги низоми тайёрланишини 2020 йил мартга қолдирди. Бу ҳақда AIBA ижроия қўмитаси аъзоси, Россия бокс федерациясининг бош котиби Умар Кремлёв маълум қилди.
AIBA ушбу воқейликни 14 декабрдан 20 мартга қолдирилди.
“Низомга бир қатор ўзгартиришлар киритилади. У ХОҚ талабларига мувофиқ тайёрланмоқда”, деб хабар берди Кремлёв ТАСС агентлигига таяниб.
Айнан, ушбу низомдан кўпчилик янгилик кутаётган эди. Жумладан, ўзгартирилган вазн тоифалари яна ўз ўрнига қайтади деган миш-мишлар ҳам пайдо бўлганди. Агар, ХОҚ талабларига мувофиқ бу ўзгариш амалга ошса, аввалги ҳолатига қайтиш имконияти жуда ҳам паст бўлади.
Фикрлар