AIBA президенти бўлиш учун Умар Кремлёв кимлар билан рақобатлашмоқда?
Россия бокс федерацияси бош котиби Умар Кремлёв халқаро ҳаваскор бокс ассоциацияси (AIBA) президенти лавозимига номзод сифатида тасдиқланди.
AIBA расмий сайти барча етти номзод тасдиқланганлигини маълум қилган. Умар Кремлёвдан ташқари ташкилот президенти лавозимига марокашлик Муҳаммад Мустасан, озарбайжонлик Сулаймон Михайлов, БАА вакили Анас Ал-Отаиба, Доминикан вакили Солано Доминго, Голландия вакили Борис ван дер Ворст ва германиялик Рами Ал-Масри номзоди кўрсатилган.
Маълумот учун, ҳамюртимиз Ғофур Раҳимовдан кейин ушбу лавозимда вақтинчалик Муҳаммад Мустасан фаолият юритиб келаётганди.
Фикрлар