АИБА президенти ўз лавозимини тарк этди

Ву Чинг Куо ўз хоҳишига кўра Халқаро ҳаваскорлар бокси ассоциацияси (АИБА) президентлигини тарк этди, дея хабар беради ташкилот матбуот хизмати.

– Мен бу қарорни боксга бўлган муҳаббатим сабабли қабул қилдим. Мен бокс ташкилотининг манфаатини кўзлаб ҳаракат қиламан, – дея кетишини изоҳлаган жаноб Ву.

АИБА унинг ўз хоҳишига биноан кетганидан сўнг жаноб Вуга нисбатан қилинган ҳар қандай шикоятни рад қилган.

Эслатиб ўтамиз, июлда АИБАда можаро келиб чиққанлиги маълум бўлган эди. 24-25 июль кунлари АИБАнинг Москвадаги йиғилишида ташкилот ижроқўмининг 13 аъзоси Ву Чинг Куога ишончсизлик билдириб, ўз лавозимини тарк этишни талаб қилган эди. Бироқ ўшанда у буни рад этган. Ҳозирда ушбу лавозимни вақтинчалик бошқариш АИБА вице- президенти Франко Фальчинеллига йуклатилган.