"Air En-Nesyri" фаолиятини Лондон клубида давом эттириши мумкин

"Севилья" ҳужумчиси Юсуф Эн-Несири фаолиятини "Туманли Альбион"да давом эттириши мумкин.

"Estadio Deportivo" нашри хабарига кўра, 25 ёшли футболчига "Вест Хэм"дан жиддий қизиқиш бор. Лондонликлар уни анчадан бери боши жароҳатдан чиқмаётган Майкл Антониога муносиб ўринбосар сифатида кўряпти.

Ўз навбатида, андалусияликлар ўз ҳужумчисини сотишга тайёр. Марокашлик форвард жорий мавсум 16 учрашувда атиги 2 бор рақиблари дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлди.

Эн-Несири Марокаш миллий терма жамоаси билан Жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этди. Айниқса, чорак финал босқичидан ўрин олган Португалияга қарши беллашувда Юсуф баландга сакраб, рақиб постига йўл топганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!