"Аждар" номи билан машҳур ўзбек жангчиси кўз уруштириш маросимида иштирок этди

  • 8 февраль, 2021, 23:30
  • 0
  • MMA

Эртага Россиянинг Москва шаҳрида EFC (Eagle Fighting Championship)33 турнири бўлиб ўтади. Мазкур жанг кечасида ўзбекистонлик икки нафар жангчи октагонга кўтарилади. Жумладан, оғир вазн тоифасида “Аждар” номи билан машҳур Азамат Нуфтиллаев (6-0) мезбонлар вакили Геннадий Гусевга (1-1) қарши жанг қилса, ярим енгил вазн (61-66 кг) тоифасида яна бир вакилимиз Дадахон Ҳасанов (9-6) ҳам россиялик Андрей Курбатов (4-3) билан тўқнаш келади.

Албатта, ҳар икки вакилимиз ҳам ушбу жангга жиддий ҳозирлик кўрган. Азамат Нуфтиллаев сўнгги тайёргарлик босқичини машҳур профессионал бокс мураббийи Зуфар Сулаймонов бошчилигида “Оқтепа” клубида ўтказди. Ўйлаймизки, ҳар икки юртдошимиз ўз ғалабалари билан барчани хурсанд қилади. Бу борада уларга омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.

Бугун эса, ушбу жанг аввалидаги “Face to face“ маросими бўлиб ўтди. Қуйида, ушбу тадбирдан видеолавҳани эътиборингизга ҳавола этамиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!