Ака-ука Кличколар Гиннеснинг рекордлари китобига киритилди

Виталий ва Владимир Кличко Гиннесснинг рекордлар китобига киритилди. Бу икки ака-ука боксчилар чемпион сифатида энг кўп жанг ўтказган.

Бу ҳақда Киевда ўтаётган Бутунжаҳон бокс уюшмаси 56-конгрессининг гала-кечасида эълон қилинган.

Мен учун бу кутилмаган мукофот. Биз Владимир билан қайд этган рекорд – бу ака-ука Кличколарни қўллаб-қувватлаган, биз ва Укриана учун мухлислик қилганларники ҳамдир. Бу ҳар доим ватанимиз шарафи бўлиб қолади, – дейди WBC абадий чемпиони Виталий Кличко.

ginnes

Ушбу конгресс давомида Владимир Кличко WBCнинг фахрий чемпионлик камари билан ҳам тақдирланган эди.

Конгресснинг асосий меҳмонлари Маурисио Сулейман (WBC президенти), Владимир Кличко, Александр Усик, Леннокс Льюис, Эвандер Холифилд, Хулио Сесар Чавес, Тони Беллью, Оскар Де Ла Хойядир.