
Ака-ука Уильямслар ва бошқалар. "Атлетик"да МЮга қарши ўйин олдидан катта йўқотишлар
Испаниянинг "Атлетик Билбао" клуби Европа Лигаси ярим финал жавоб баҳсидан олдин жиддий йўқотишга учради. Жамоанинг икки асосий футболчилари Нико ҳамда Инаки Уильямслар "Манчестер Юнайтед"га қарши баҳс олдидан жароҳат олишди ва пайшанба куни бўлиб ўтадиган баҳсда ўз жамоаларига ёрдам бера олмайди. Хабар қилинишича иккала футболчи ҳам мушакларидан жароҳат олишган ва МЮга қарши баҳсга қайдномадан жой олишмаган.
Бундан ташқари жамоанинг муҳим ўйинчилари Унаи Гомез ҳамда Ойан Сансет ҳам кичик жароҳат туфайли Эрнесто Вальверде ихтиёрида бўлмайди.
Шунингдек Даниель Вивиан ҳам Манчестерга учмайди. Испаниялик ҳимоячи ярим финалнинг дастлабки баҳсида тўғридан тўғри олган қизил карточка туфайли дисквалификация қилинди ва жамоасига ёрдам бера олмайди.
Эслатиб ўтамиз, биринчи учрашув "Атлетик" майдонида бўлиб ўтди ва унда қизил иблислар жавобсиз 3 та тўп киритди. Жавоб баҳси эса пайшанба куни Тошкент вақти билан соат 00:00 да старт олади.
Фикрлар