Академиялар директорлигига номзодлар учун семинар ташкил қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 мартдаги ПҚ-3610-сонли “Футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бандларига асосан, республикамизда болалар ва ўсмирлар футбол академияларини ташкил этиш юзасидан Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан бир қатор ишлар амалга оширилаётганидан футбол мухлисларининг хабарлари бор. 

Жумладан, Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан “Чиғатой” спорт базасида ҳудудий футбол академияларининг директорлик ва техник директорлик лавозимларига номзодлар учун ўтказилган семинар ниҳоясига етди. 

Семинарда директорликка номзодларга ҳудудий академияларда амалга оширилиши режалаштирилган ягона ўқитиш тизимини ташкил этиш, инновацион системаларни амалга татбиқ қилиш, профессионал футболчиларни етиштириш борасидаги амалга оширилиши кутилаётган янги чора-тадбирлар, тарбияланувчиларни танлаб олиш мезонлари борасида номзодларга тегишли тавсиялар берилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!