Акбар Жўраев: "Олтин медалдан айрилсам ҳам, Руслан ака охирги уринишни омадли бажаришларини хоҳлагандим"
Токио Олимпиадаси ғолиби бироз олдин жаҳон чемпионати олтин медалларини қўлга киритди. Мусобақа якунлангач, биз спортчимизнинг фикрлари билан қизиқдик.
"Мусобақа қизиқарли руҳда ўтди. Арманистонлик спортчидан жуда жиддий қаршилик бўлишини кутгандим. Симон - кучли рақиб. Шу билан бирга Руслан ака ҳам мусобақада қатнашдилар. Ғолиблик учун икки жиддий рақиб борлигини тушуниб тургандим. Ростини айтсам, бироз ҳадиксираш бор эди. Аммо шундай бўлсада, фақат олтин учун ҳаракат қилдим.
Тўғриси, олтин медалдан айрилсам ҳам, Руслан ака охирги уринишни омадли бажаришларини хоҳлагандим. Олтин барибир Ўзбекистонга насиб қиларди, улар эса жаҳон рекродини янгилардилар.
Режаларга келадиган бўлсак, энди бироз дам олмоқчиман (кулади). Меҳнат қилишдан тўхтамаймиз. Кейинги мусобақаларда ҳам фақатгина олтин учун супачага чиқаман. Шунингдек, олдинда Париж олимпиадаси борлигини унутмаслик лозим. У ерда ҳам албатта юртимиз байроғини баланд кўтаришга ҳаракат қиламиз".
Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси матбуот хизмати
Фикрлар