Аке "Манчестер Сити"да тиббий кўрикдан ўтишни бошлади
“Борнмут” клуби ҳимоячиси Натан Аке “Манчестер Сити”га ўтишга яқин турибди.
Sky Sports нашри тарқатган хабарга кўра, 25 ёшли футболчи айни дамда тиббий кўрикдан ўтиш учун Манчестер шаҳрига етиб келган. Унинг трансфери эса ҳафта сўнгигача расман эълон қилиниши кутилмоқда.
Таъкидлаш керакки, “Борнмут” Акенинг трансферидан 39 млн фунт ишлаб олиши кутилмоқда. Бу эса, клуб тарихидаги энг қиммат трансфер ҳисобланади.
Маълумот учун, Аке ўтган мавсум АПЛда 29 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2 та гол ҳамда 2 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. "Борнмут" эса Чемпионшипга равона бўлди.
Фикрлар