Акмал Мозговой – октябрь ойининг энг чиройли голи муаллифи!
Хабарингиз бор, Суперлиганинг 23-турида "Локомотив" ва "Насаф" жамоалари баҳс олиб борди ва унда "аждарлар" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ягона гол Акмал Мозговой томонидан киритилди ва ушбу гол Суперлигада октябрь ойининг энг чиройли голи деб топилди. Бундан ташқари, 25 ёшли ярим ҳимоячи мазкур тўпни ўзининг 200-юбилей ўйинида киритди.
Эслатиб ўтамиз, "Насаф" айнан "Локомотив"га қарши беллашувда чемпионликни расмийлаштирган эди.
Фикрлар