Акмал Рустамов: "Охирги сўз раҳбариятда қолади"

Суперлиганинг 7-турида ҳам “Қизилқум” мағлубиятга учради. Бу сафар улар ўз майдонида “Сўғдиёна”га 1:3 ҳисобида енгилдилар. Учрашувдан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида навоийликлар устози Акмал Рустамов иштирок этди.

- Ўйин оғир ўтди. 4 та ўйиндан бери ғалаба қозона олмаяпмиз, натижамиз ёмонлашяпти. Шунга қарамай, шунча мухлислар келиб қўллаб-қувватлаб туришибди, ҳаммасига раҳмат. Учрашувга келадиган бўлсак, қанақадир “яма”га тушганмиз ва ундан чиқа олмаяпмиз. Ўтган йилги асосий ўйинчиларимизни қолдирганмиз, ўйин услубимиздан воз кечганимиз йўқ. Бу сафар ўша “яма”дан биргаликда чиқишимиз керак эди. Мухлислардан узр сўрайман, ҳамма айбни ўз бўйнимга оламан.

- Биринчи бўлимда Бозоров орқада ўйнади. Иккинчи бўлимда олдинга ўтганидан кейин ўйини фаоллашди.

- 4-4-2 cхемасида ўйинни бошладик. Гол ўтказиб юборганимиздан кейин тезроқ вазиятни ўнглаш учун 3-5-2 схемасига ўтдик. Шу боис бироз футболчиларни ўрни алмашди. Аммо ҳисобни тенглаштиришга вақт етмади.

- Чобрадзенинг жароҳати қандай?

- Шифокорларимиз ҳозирча аниқ гап айтгани йўқ. Текширувдан кейин аниқ бўлади.

- ОАВда кетма-кет 4 мағлубиятдан сўнг “Қизилқум”да ҳам бош мураббий алмашадими, деган савол кўпаймоқда...

- Саволингизни тўғри тушунаман. Бу нарса ҳамма жойда бор. Жамоа ютса ҳамма бирга ютади, жамоа ютқазса фақат мураббий ютқазади. Охирги сўз раҳбариятда қолади. Мен Навоийда туғилиб ўсганман. Келганимдан бери Навоий футболини ривожлантиришга ҳаракат қилганман. Лекин ҳозир “яма”дамиз, буни ҳамма кўриб, билиб турибди. Ўтган йилги таркибни сақлаб қолганмиз, уларга ишонганмиз.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!