Акрам Комилов АГМК билан шартномани узайтирди

CHERY AUTO

АГМК жамоаси янги мавсум олдидан селекция ишларини жадаллик билан олиб бормоқда. Шунингдек, клуб таркибдаги шартномаси тугаган футболчилар билан ўртадаги битимни узайтириш борасида музокараларга киришган.

Tecno

2021 йили жамоага трансфер қилинган чап қанот ҳимоячиси Акрам Комилов билан клуб шартномани узайтирди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, битим 2 йилга мўлжалланган. Акрам Комилов 2023 йилги мавсум якунига қадар АГМК жамоаси шарафини ҳимоя қилади.

Comments

You must be logged in to commet!