
"Ал Аҳли" - "Насаф" ва "Аркадағ" - "Андижон" учрашувларига ҳакамлар тайинланди
Хабарингиз бор, жорий мавсумда халқаро майдонда Ўзбекистоннинг икки жамоаси иштирок этади.
"Насаф” Элит чемпионлар лигасида қатнашса, “Андижон” биринчи маротаба Осиё чемпионлар лигаси – 2 да юртимиз шарафини ҳимоя қилади. Осиё футбол конфедерацияси томонидан ушбу турнирларнинг биринчи турига ҳакамлар тайинланди.
Унга кўра, 15 сентябр куни Жидда шаҳрида ўтадиган “Ал Аҳли”-“Насаф” баҳсини япониялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.
Бош ҳакам: Танимото Рийо
Ёрдамчи ҳакамлар: Такеши Асада, Такебу Йосуке
Тўртинчи ҳакам: Нагамине Коки
ВАР ҳакамлари: Ҳироки Касаҳара, Ватанабе Кота
17 сентябр куни Аркадағ шаҳрида бўлиб ўтадиган ОЧЛ-2 доирасидаги “Аркадағ” - “Андижон” баҳси эса сингапурлик ҳакамларга ишониб топширилган.
Бош ҳакам: Аҳмад ал Бадове
Ёрдамчи ҳакамлар: Манож Калвани, Ашокраж Живаража
Тўртинчи ҳакам: Леов Ҳонг Вей
Маълумот ўрнида, Осиё чемпионлар лигаси-2 гуруҳ баҳсларида ВАР тизимидан фойдаланилмайди.
Фикрлар