"Ал-Аҳли" Фирминога чиқиш эшикларини кўрсатди

Ёзги трансферлар ойнасида "Ал-Аҳли" клубига келиб қўшилган Роберто Фирмино қишки трансферлар ойнасида бошқа жамоага кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Бен Якобс хабар бермоқда. 

Журналистнинг сўзларига кўра, Саудия клуби ҳужумчи бўйича таклифларни эшитиб кўришга тайёр ва уни ижарага беришни ўйламоқда. Шунингдек, "Аш-Шабаб" уни ўз таркибига қўшиб олиши мумкин бўлганлар орасида мавжуд. 

Эслатиб ўтамиз, ушбу мавсум Фирмино "Ал-Аҳли" таркибида 17 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 3 та ассист амалга оширди. Аммо футболчи сўнгги пайтларда захирада қолиб кетяпти. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!