"Ал Айн" - "Пахтакор": Чемпион "шерлар" Эрнан Креспо бошчилигидаги БАА клубига қарши майдонга тушади

Эртага 28 ноябрь куни "Пахтакор" Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқич 5-тури доирасида Бирлашган Араб Амирликларида "Ал-Айн" жамоаси меҳмони бўлади.

Таъкидлаш керакки, "шерлар" шу кунгача ушбу жамоага қарши 5 марта тўқнаш келишган. "Пахтакор" 2010 йил Ал-Айнда 1:0, Тошкентда 3:2 ҳисобида ғалабага эришган. "Ал-Айн" "Пахтакор" устидан Тошкентда 2015 йилда 1:0, жорий йил эса 3:0 ҳисобида зафар қучган. "Шерлар" бир марта меҳмонда 1:1 натижасида дуранг қайд этишган.

Эътиборлиси, ўзбек клублари орасида фақатгина "Пахтакор" "Ал Айн"ни мағлуб этишнинг уддасидан чиққан.

БАА клубида бир неча кун аввал бош мураббий алмашди. Ҳозирда жамоани аргентиналик машҳур Эрнан Креспо бошқармоқда. Учрашувни "Пахтакор" таркибидан Одил Ҳамробеков дисквалификация, Ҳожиакбар Алижонов, Мэтью Стинворден ва Пшемислав Банашак жароҳат сабабли ўтказиб юборади.

Маълумот учун, "Ал-Айн" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги ўйин эртага 28 ноябрь, Ал-Айндаги "Ҳазза Бин Зайд" стадионида Тошкент вақти билан 21:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Ali 00518
27/11/2023 14:09
Ал айн Пахтакор чемпион мушукларни кабул килади 3:0.
&
Ali 00518
27/11/2023 14:08
Ал айн чемпион мушукларни деб езинг.