"Ал Айн" бош мураббийи: "Бор эътиборимизни "Пахтакор" билан ўйинга қаратганмиз"

Эртага Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи илк тури доирасида "Пахтакор" - "Ал Айн" учрашуви бўлиб ўтади. Мазкур баҳс олдидан БАА клуби бош мураббийи Албертус Шройдер матбуот анжуманида иштирок этиб, ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Аввало, бу ерда сизни кўриб турганимиздан хурсандмиз. Эртага мусобақани ажойиб мамлакат ва шаҳарда бошлаймиз.

Биламизки, "Пахтакор" жуда кучли жамоа. Уларнинг ўйинларини таҳлил қилиб чиқдик. Бу жамоага қарши ўйнаш биз учун қизиқарли. Олдимиздаги учрашув чемпионат доирасидаги ўйинлардан кескин фарқ қилади. 

Бизда ҳозирча йўқотишлар йўқ. Ҳамма футболчилар майдонга тушишга тайёр. 

Биринчи турда "Пахтакор" билан ўйнаймиз. Улар ўз лигасида энг кучлиси. Шундай экан, бор эътиборимизни мазкур тўқнашувга қаратганмиз. 

Осиё ва Европани таққослашни ёқтирмайман. Эртага ажойиб стадионда ўйнаймиз ва фақат ғалаба учун майдонга тушамиз", - деди мутахассис.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Alsher
18/09/2023 19:11
Uzeb kulublariga omad olģa yigitlar
&
Bek 56
18/09/2023 15:15
Ал Айнга галаба тилаймен
&
-!-NAVIGATOR-!-
18/09/2023 18:53
Kishte hoin