
"Ал-Беруний" 2-халқаро турнири якунланди
2025 йилнинг 2-12 февраль кунлари Тошкентдаги шахмат академиясида Ал-Беруний 2-Халқаро турнири бўлиб ўтди.
Мазкур мусобақа тўлиқ ФИДЕ қоидалари асосида 3 та гуруҳда ("Masters", "Challengers" ва Futures") ташлил этилиб, турнирнинг умумий мукофот жамғармаси 68 700 АҚШ долларини ташкил этди. Ушбу йўналишларда 9 та турдан иборат швецарча тизимда бўлиб ўтди.
Бугун мусобақа якунланди ва ғолиб ва совриндорларга медаль, диплом, пул мукофотлари ва эсдалик совғалари тақдим этилди.
3 та йўналиш бўйич совриндор ўринлар билан танишинг.
"Masters" гуруҳида
1-ўрин Мадаминов Муҳиддин
2-ўрин Саргсян Шан
3-ўрин Мартиросян Ҳайк;
"Challengers" гуруҳида
1-ўрин Данешвар Бардия
2-ўрин Нестеров Арсений
3-ўрин Паравян Давид;
"Futures" гуруҳида
1-ўрин Атабаев Сапармйрат
2-ўрин Па Иниян
3-ўрин Михаил Никитенко
Тақдирлаш маросимидан фотолавҳалар:




.jpg)




Фикрлар