“Ал-Дуҳаил” - “Пахтакор”. Кимнинг таркиби қимматроқ? Жамоаларнинг энг қиммат футболчилар кимлар?

Тошкентнинг “Пахтакор” клуби Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг навбатдаги турини Қатарнинг “Ал-Дуҳаил” клубига қарши ўтказади.

Transfermarkt портали маълумотларига кўра, “Ал-Дуҳаил”нинг таркиби 28.95 млн еврони ташкил қилади. Қатар клубининг энг қиммат футболчиси эса Бельгия терма жамоаси аъзоси Тоби Алдервейрелд ҳисобланади. Унинг айни дамдаги трансфер нархи 8 млн еврога баҳоланмоқда.

Таққослаш учун, “Пахтакор”нинг таркиби 9,83 млн еврони ташкил этади. “Шерлар”нинг энг қиммат футболчиси эса Одил Ҳамробековдир. Ўзбекистон терма жамоаси аъзосининг айни дамдаги трансфер нархи 1 млн еврога баҳоланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Ал-Дуҳаил” ва “Пахтакор” жамоалари ўртасидаги баҳс 14 апрель куни Тошкент вақти билан соат 22:15 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!