Ал Ҳелайфи: "Мбаппе икки ҳафтани ичида шартномани янгиламаса, унга эшиклар очиқ"
ПСЖ юлдузи Килиан Мбаппенинг жамоани тарк этиши ҳақда миш-мишлар тарқалганди. Аммо унинг ўзи яна бир йил Францияда қолишини истаётганини айтган. Раҳбарият эса бунга рози эмас. Улар ҳужумчини текинга қўйиб юборишдан қўрқмоқда. Бу ҳақда клуб президенти Носир Ал Ҳелайфи ўз фикрлар билан ўртоқлашди.
"Мбаппенинг текинга кетмоқчи эканлигини эшитиб, ҳайрон қолдим. У зўр бола. Шундай экан, мамлакатидаги энг яхши жамоани шунчаки тарк этиб, таркибни кучсизлантириб қўяди. Бундай бўлиши мумкин эмас. Дунёнинг энг яхши футболчиси эркин агент сифатида клубидан кета олмайди".
"Мбаппе келаси ҳафта ёки икки ҳафтани ичида қарор қабул қилиши керак. Агар Килиан шартномасини янгиламаса, эшиклар очиқ. Унинг текинга кетиши ҳеч қачон содир бўлмайди", - деди Ал Ҳелайфи.
Мбаппенинг кейинги манзили катта эҳтимол билан "Реал" бўлади, лекин ПСЖ ҳар қандай клуб билан музокаралар ўтказишга тайёр. Бу ҳақда Фабрицио Романо хабар берди.
Фикрлар