
"Ал-Ҳилол" "Барселона" собиқ мураббийини олиб келмоқчи
Испаниялик собиқ футболчи ва мураббий Хави “Ал-Ҳилол” клубининг янги бош мураббийи этиб тайинланиши мумкин. Бу ҳақда таниқли журналист Флориан Плеттенберг хабар бермоқда.
45 ёшли мутахассис Саудия клубининг асосий номзодларидан бири сифатида кўрилмоқда. Маълумки, “Ал-Ҳилол” Элит Чемпионлар Лигаси ва ички чемпионатдаги мувоффақиятсизликлардан сўнг, португалиялик мураббий Жорже Жезуш билан шартномасини бекор қилган эди.
Хави 2024-йил июньидан бери ишсиз. У 2021 йил ноябридан бошлаб “Барселона” бош мураббийи лавозимида фаолият юритган.
Ҳозирда “Ал-Ҳилол” Саудия Арабистони Про-лигасида 29 та турдан сўнг, 62 очко тўплаб иккинчи ўринни банд этиб турибди.
Фикрлар