"Ал-Ҳилол" "Бавария" вингерини ўз таркибига қўшиб олмоқчи

Ушбу ёзда "Бавария"ни тарк этиши кутилётган Кингсли Коман учун Саудиядан ҳам таклиф чиқди. Олдинроқ, унга "Ливерпуль" жиддий қизиқиш билдираётганди. 

Флориан Плеттенберг хабар беришича, франциялик футболчини "Ал-Ҳилол" ўз таркибига қўшиб олишга ҳаракат қиляпти. Вингер ушбу таклифни қабул қилиш ҳақида ўйламоқда. "Бавария" эса мазкур трансферга рози бўлди. 

Курашда ҳамон "Ливерпуль" ва "Барселона" клублари бор. Аммо ҳеч ким аниқ таклиф билан чиққани йўқ. Шунда экан, футболчининг Саудия кетиш эҳтимоли юқори. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!