"Ал-Ҳилол" "Бенфика" ҳухумчисини таркибига қўшиб олмоқчи

Саудиянинг "Ал-Ҳилол" клуби португалиянинг "Бенфика" жамоасига марказий ҳужумчи Маркос Леонардонинг трансфери бўйича таклиф юборди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Манбага кўра, "Бенфика" 21 ёшли форвард учун 40 миллион евролик таклиф олган. Томонлар музокараларни давом эттирмоқда. Португалия клуби якуний қарор қабул қилишдан олдин ўйлаб кўриш учун бироз вақт олди.

Маълумот учун, Маркос Леонардо жорий мавсумда Португалия олий дивизионида клуб сафида учта ўйин ўтказиб, битта гол урди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Трансфермаркт порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор нархи 25 миллион еврони ташкил қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
poluna garova
01/09/2024 02:08
❤️Bu yerda siz qizning kiyimlarini yechib, uni yalang'och holda ko'rishingiz mumkin) sinab ko'rishingizni maslahat beraman ➤ https://ja.cat/youz