"Ал-Ҳилол" футболчиси клубни тарк этишга қарор қилди

CHERY AUTO

Португалиялик ярим ҳимоячи Рубен Невеш Саудия Арабистони тарк этиш ҳақида ўйламоқда. Бу ҳақда "Тhе Daily Briefing" нашри хабар бермоқда.

Tecno

Манбада ёзилишича, "Манчестер Юнайтед" Невешни ўз жамоаси қўшиб олишни истаяпти. Бу трансфер қишки трансфер ойнасидаёқ амалга ошиши мумкин. Айни вақтда "қизил иблислар" ярим ҳимоя чизиғини кучайтириш учун янги ўйинчи изламоқда. 

Рубеннинг ҳозирда трансфер бозорида нархи 25 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг "Ал-Ҳилол" билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзида якунига етади. Невеш илгари АПЛда "Вулверхэмтон" сафида ҳам ўйнаган еди. 

Маълумот учун, 28 ёшли футболчи жорий мавсум риёдликлар сафида 13 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол киритди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!