"Ал-Ҳилол" "Истиқлол"нинг аламини АГМКдан олди

ОЧЛ 5-туридан ўрин олган АГМК - "Ал-Ҳилол" учрашуви ўз ниҳоясига етди. Ўйин олмалиқликларнинг 0:3 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланди.

Ўтган турда "Ал-Ҳилол" "Истиқлол" билан баҳсда сенсацион тарзда 4:1 ҳисобида мағлубиятга учраган эди. Бу ғалаба билан эса улар ўша мағлубиятнинг аламини олишди.

Баҳснинг 39-дақиқасида арабистонликлар вакили Лусиано Виетто ўз голи билан ҳисобни очган бўлса, 47 ҳамда 58-дақиқаларда Гомис ҳамда Ал-Шаҳрони гол уриб, ҳисобнинг йириклашишини таъминлади. Шу тариқа, "Ал-Ҳилол" "Истиқлол"дан учралган мағлубият аламини АГМКдан олди ҳамда онлайн турнир жадвалида 1-ўринга чиқиб олди.

АГМК эса 4 очко билан сўнгги ўринни эгаллаб турибди. Охирги турда вакилларимиз Тожикистоннинг "Истиқлол" клуби билан тўқнаш келади.

  • 90+4'

    Учрашув якунланди. АГМК навбатдаги мағлубиятини қабул қилиб олди. Эътиборингиз учун раҳмат!

  • 90+3'

    "Ал-Ҳилол"нинг сўнгги ҳужуми ўхшамади.

  • 90+'

    Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа вақт қўшиб бероилди.

  • 88'

    Навбатдаги бурчак тўпи. Жарима майдони ичида палапартишлик.

  • 87'

    Бурчакдан тўпни Қосимов ўйинга киритди. Хавфли вазият, аммо ҳимоячилар фаол.

  • 86'

    Арабистонликларнинг сўнгги ўзгариши: Аль Бурайк ўрнига Алолаян ўйинни якунлаб қўядиган бўлди.

  • 85'

    Зарбалар сони кўпаймоқда.

  • 82'

    Ботирали Эргашев рақибнинг кетма-кет хавфли зарбаларини бартараф этди.

  • 80'

    Ҳисобни очиб берган Виетто ўрнига эса Ал-Нассер ўйинга қўшилди.

  • 79'

    "Ал-Ҳилол"да ўзгариш: Отайф ўрнига Курди майдонга тушди.

  • 77'

    Майдонда футболчи тиббий ёрдам олмоқда, футболчилар эса чанқоғини қондириш билан банд.

  • 74'

    "Ал-Ҳилол" аъзолари бурчак тўпи ишлаб олишди.

  • 73'

    Ўйин темпи тушиб кетди. Ҳужумлар сони кўп эмас.

  • 71'

    АГМКда сўнгги ўзгариш: Иброҳим Ғофуров ўрнига Шеъроз Жалолов ўйинга қўшилди.

  • 70'

    Рақибларимиз офсайдда қолиб кетди.

  • 69'

    Маюф қойил! Ғофуровнинг бу зарбаси ҳам арабистонлик дарвозабон томонидан қайтарилди.

  • 68'

    Майдонда фақат "Ал-Ҳилол" ўйнаяпти...

  • 68'

    Навбатдаги ўзгариш: Каррильо ўрнига Баҳебри майдонга тушди.

  • 67'

    "Ал-Ҳилол"да ҳам ўзгариш: гол муаллифи Гомис ўрнига Ал-Шаҳри ўйинга қўшилди.

  • 66'

    Санжар Турсунов ўрнига Миржалол Қосимов ўйинни давом эттирадиган бўлди.

  • 64'

    Жарима майдончамиз ичида палапартиш вазият. Ўзимизга гол уриб қўймадик яхшиям...

  • 63'

    Гомис бу сафар зарбани қойиллатолмади. У бош билан яхши ўйнаркан, бироқ оёқда ундай эмас.

  • 62'

    Ўткир бурчакдан Ғофуров жарима зарбасини ижро этди, дарвозабондан суперсейв!

  • 61'

    Виетто 2-бўлимда яйраяпти.

  • 60'

    Ғофуровдан алламбало зарба. Ҳужум ноаниқ якунланди.

  • 58'

    ГОООООООООЛ! Йосир Ал-Шаҳрони ҳужумни тўғри якунлади, "Истиқлол"нинг алами АГМКдан олинмоқда. Ҳозирча, 0:3!

  • 56'

    Навбатдаги ўзгариш: Акром Комилов ўрнига Шоҳрух Гадоев ўйинни давом эттиради.

  • 55'

    АГМКда ўзгариш: Йован Жокичнинг ўрнига Дилшод Жўраев майдонга тушди.

  • 53'

    Каррильо Жокичга нисбатан ўйин қоидасини бузди. Бош ҳакам уни оғзаки огоҳлантирди.

  • 51'

    Айтганча, тайм бошида Касьян ўрнига Полвонов майдонга тушган экан.

  • 49'

    Виетто жарима майдончаси ичида 2 футболчини алдаб ўтди, бироқ якуний зарбага блок қўйилди.

  • 48'

    Ҳимоямиз маркази бугун умуман ўзига ўхшамаяпти! Йигитлар ўзингизга келинг!

  • 47'

    ГООООООООООООЛЛЛ!!! Гомис барибир ўз мақсадига эришди. Бош билан йўлланган зарба дарвоза тўридан жой олди. 0-2!

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди.

  • 45'

    Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз.

  • 45+1'

    Биринчи бўлим якунланди. Танаффус.

  • 45+'

    Учрашувнинг биринчи бўлимига 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 44'

    Сулаймоновнинг узатмаси ўтмади. Бурчак тўпи тепамиз.

  • 43'

    Касьян рақибига очиқчасига фол ишлатди. Бу ҳаракати учун ҳакам унга сариқ карточка кўрсатди.

  • 41'

    Вакилларимиз воқеалар ривожидан олдинлаб кетишди.

  • 40'

    Биринчи бўлимни ҳеч бўлмаганда дуранг билан якунлашимиз керак эди...

  • 38'

    ГОООООООООООООООЛЛЛ!!! Лусиано Вьетто супер зарбаси билан дарвозани ишғол қилди ва ҳисобни очди! 0-1!

  • 37'

    Бурчакдан тўпни ўйинга киритиб берди рақибларимиз, Ергашев тўпни ушлаб олди.

  • 35'

    Юлдошев хавфли ҳужумни тўхтатиб қолди! Оқилона совуққонлик.

  • 34'

    Ўнг қанотдан узатилган тўпни Гамис яна бир бор боши билан дарвозага йўллади!!! Устуннинг ёнгинасидан ўтиб кетди!

  • 32'

    Жарима майдончамиз ичида "Ҳилол" футболчиси йиқилиб тушди, ҳакам ўйин қоидаси бузилмаганини таъкидлади. У ҳақ.

  • 31'

    Аббос Отахоновнинг фаоллиги туфайли рақибнинг ҳужуми бурчак зарбаси билан якунланди.

  • 20'

    Рақибларимиз анча совуққон ўйнамоқда.

  • 29'

    Иккинчи қаватда тўп учун курашда саудиялик футболчига нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Жарима зарбаси.

  • 27'

    Шаҳроний футболчимизга нисбатан ўйин қоидасини бузди.

  • 25'

    Шаҳроний қанотдан рейд уюштирди, позицион ҳужумнинг якуни Гамиснинг бош билан берган зарбаси ила якунланди! Ўта хавфли зарба. Яхшиямки унга сантиметрлар аниқлик етишмади.

  • 23'

    Ғофуров офсайдда қолиб кетди.

  • 22'

    Икки футболчимиз тўқнашиб кетди. Уларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 21'

    Ўйин бошидаги темп йўқолди.

  • 20'

    Муҳаммад Каннонинг жарима майдончаси ташқарисидан берган кучли зарбаси дарвоза тўсинининг устидан ўтиб кетди.

  • 19'

    Рақибларимизнинг узун паси ҳимоячиларимизнинг фаоллиги сабаб ўтмади. АГМК ўз майдонида тўпни назорат қилмоқда.

  • 17'

    Тўхтатмасдан зарба бериш керак эди!!! Бироқ тўпни қабул қилишда хатога йўл қўйилди.

  • 15'

    Ажойиб ҳужум ташкил этилди, бироқ Турсуновнинг палапартиш вазиятда шошиб қолгани панд берди. Тўп рақибларда.

  • 13'

    Ғофуровнинг зарбасига куч етишмади. Дарвозабон осонгина уни ушлаб олди.

  • 12'

    Бурчакдан тўпни рақибларимиз жарима майдончаси ичига ошириб берди, бош билан берилган зарбага бирозгина аниқлик етишмади. Тўп юқорилаб кетди.

  • 11'

    Касьян йиқилди, ҳакам жарима зарбаси бермади.

  • 9'

    "Ал-Ҳилол" бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 7'

    Ҳозирча узатмалар сони кўп ва аниқ. Ҳакам бизнинг футболчига ишонмади, пенальти бўлиши мумкин эди.

  • 5'

    Чап қанотдан узатилган узатма ўхшамади. Қарши ҳужумга ўтиб кетишимиз мумкин.

  • 3'

    Дастлабки дақиқаларданоқ вакилларимиз ажойиб фаоллик кўрсатишмоқда.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
umar musoev
28/04/2021 07:58
Yashasin istiqlol
Abbos Axmedov
28/04/2021 01:59
Истиқлол сўнги соняларда галабани илиб кетди у тарих яратди фақат хавас қилса арзийди