"Ал-Ҳилол" Миср клубига йирик ҳисобда мағлуб бўлди

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпиони 3-ўрин учун бўлиб ўтган ўйинда Мисрнинг "Ал-Аҳли ҳамда Саудиянинг "Ал-Ҳилол" жамоалари ўзаро баҳс олиб борди. 

Мазкур баҳсда "Ал-Аҳли" йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозониб, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати бронза медалига сазовар бўлди. 

Эслатиб ўтамиз, бироздан сўнг "Челси" ва "Палмейрас" жамоалри иштирокидаги финал учрашуви бошланади. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Afzal Pirmatov
13/02/2022 02:07
Миср кучлиде барибирам