"Ал-Ҳилол"га қарши баҳсда "Навбаҳор" футболчилари оқ рангли либосда ҳаракат қилади
Эртага бўлиб ўтадиган “Ал-Ҳилол” – “Навбаҳор” баҳсидан олдин бугун Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида жойлашган “Ал-Ҳилол” клуби қароргоҳи анжуманлар залида бўлажак учрашув комиссари - ливанлик доктор Башр Абдул Холиқ, ўйин назоратчиси - Қирғиз Республикасидан Виктор Колпаков, шунингдек, ҳар икки жамоа вакиллари иштирокида митинг бўлиб ўтди.
Мазкур ўйинолди тадбири давомида эртанги ўйинга оид ташкилий масалалар, шунингдек, бўлажак баҳсда ҳар икки жамоа футболчиларининг қандай либосларда майдонга тушишларига ҳам ойдинлик киритилди.
Унга кўра, эртанги учрашувда “Ал-Ҳилол” ўйинчилари кўк, "Навбҳор" аъзолари эса оқ рангли футболкаларда майдонга тушадиган бўлишди.
Эслатиб ўтамиз, “Ал-Ҳилол” – “Навбаҳор” ўйини эртага Тошкент вақти билан соат 23:00 да старт олади.
Фикрлар