“Ал-Иттиҳод” Кантенинг ўрнини “Реал” юлдузи билан тўлдирмоқчи
Саудия Арабистонининг "Ал-Иттиҳод" клуби Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавингни сотиб олиш учун катта молиявий таклиф тайёрламоқда. Бу ҳақда 365Scores нашрига таяниб, Mundo Deportivo нашри хабар берди. Клуб "қаймоқранглилар" хавбекини "Фенербахче"га кетган Н'Голо Кантенинг ўринбосари сифатида кўрмоқда.
Камавинга "Реал" билан 2029 йил ёзигача мўлжалланган узоқ муддатли шартномага эга, аммо одатда Саудия Арабистони Про-лигасида таклиф қилинадиган муҳим молиявий шартлар назарий жиҳатдан испан клубига ўйлаш учун сабаб бўлиши мумкин.
Франциялик ярим ҳимоячини ёзги трансферлар ойнасида "Ал-Иттиҳод" клуби ўз сафига қўшиб олиши кутилмоқда. Аввалроқ Камавингага "Ливерпуль" ва "Арсенал" қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Фикрлар