"Ал Иттиҳод" устози: Таркибимизда йўқотишлар бор
Бугун мазкур учрашув олдидан матбуот анжумани ташкил этилди. Унда саудияликлар устози Хосе Луис Сьерра бўлажак беллашув ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Эртанги ўйин биз учун жуда ҳам муҳим ва яхши натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз. Биз ҳужумкор жамоамиз ва шу боис ҳимояда бир қатор бўшлиқлар юзага келади. Эртага эса бундай бўлмайди деган умиддаман. Ҳар бир жамоада бўлгани каби таркибда муаммолар бор. Таркибимиздаги қайси футболчи тайёр бўлса, эртага уларни майдонга туширамиз.
Эртага ёмғир ёғадими ёки йўқ, ҳакамларнинг хатоси бўладими, биз ўз ўйинимизга эътибор қаратамиз. Қолган нарсалар иккинчи даражали.
Бизда 8 нафар легионер бор. ОЧЛ регламенти бўйича эса 4 нафар хорижлик футболчига руҳсат берилган. Умуман олганда, таркибда нечта футболчи бор эканлигида эмас, кимларнинг ўйнашидадир.
Мухлислар? Биз меҳмонда ўйнаймиз, эртага ташриф буюрадиган мухлислар мезбон жамоага мухлислик қилишади ва биз худди бўш стадионда ўйнаётгандек муносабатда бўламиз", - деб Сьеранинг сўзларини келтириб ўтди SPORTS.uz сайти мухбири Шаҳзод Холбоев.
Фикрлар