"Ал-Иттиход" тўхтамаябди ёхуд Бензема жамоасидан яна бир трансфер

Марио Митай "Локомотив Москва"ни тарк этади.

Россия клуби 21 ёшли ҳимоячини "Ал-Иттиҳод"га ижарага берганини эълон қилди. Шартнома мавсум охиригача амал қилади. Келаси йили ёзда Саудия Арабистони клубида футболчини тўлиқ сотиб олиш имконияти бўлади.

Митайнинг ижара асосидаги битими ортидан "Локомотив" 1,2 миллион евро олиши маблағ ишлаб олади. Унинг эҳтимолий тўлиқ трансфери учун саудияликлар жами 5-6 миллион евро атрофида харажат қилишлари мумкин. 

Ўтган мавсумда Марио Митай "Локомотив" таркибида умумий  21 та ўйин ўтказишга улгурган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!