"Ал-Жазира" - "Шабаб Ал-Аҳли": Одил Ҳамробеков майдонга тушди! (матнли трансляция)

Ассалому алайкум, мухтарам футбол ихлосмандлари! БАА чемпионати 19-туридан ўрмн олган "Ал-Жазира" - "Шабаб Ал-Аҳли" учрашуви матнли трансляция кўринишида эътиборингизга ҳавола этилади. Уни сизлар билан Жавоҳир Азимов кузатиб боради.

90+4. Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди.

90+3. Сўнгги сонияларни меҳмонлар ҳужумда ўтказмоқда.

90+2. ГОЛ! Милош Косанович стандарт вазиятдан "Шабаб Ал-Аҳли" дарвозасини ишғол этди.

90. Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

89. Ҳакамга жиддий эътироз билдирган Мажид Хасан майдондан четлатилди.

88. "Ал-Жазира" футболчилари жарима майдони яқинида стандартга эга бўлди.

87. Дубайликлар рақиб ҳужумларини катта қийинчилик билан қайтармоқда.

84. Ҳамробеков майдон бўйлаб фаол ҳаракат қилмоқда. Унинг ўйинга эндигина қўшилгани сезиляпти.

82. Абдулазиз Санқурга тиббий ёрдам керак.

80. Машарипов қанотдан рейд уюштирмоқда. Уни тўхтатиш учун етиб келган рақиб вақт йўқотди, холос.

78. Майдон марказини мустаҳкамлаш учун Одил Ҳамробеков майдонга туширилди. Унинг ўрнига Яхё Аль Гассани захирага олинди.

77. Рақибига нисбатан қоида бузган Мажид Хассан сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

74. Жарима майдони ташқарисидан мезбонлар вакилининг йўллаган зарбаси тўсин юқорисидан ўтиб кетди.

73. Машарипов жамоасининг қарши ҳужумини барбод қилди. Унинг узатмасидан кейин рақиб футболчиси тўпни олиб қўйди.

71. Меҳмонлар жарима майдонида палапартишлик юзага келди. Аммо ҳимоячилар бир амаллаб тўпни узоқлаштиришга эришди.

68. Сереро қўполлик ишлатган "Шабаб Ал-Аҳли" футболчисига тиббий ёрдам кўрсатилди.

66. Рақибининг юзига қўли билан уриб юборган Тюлани Сереро огоҳлантирилди.

65. "Ал-Жазира" таркибида бир вақтнинг ўзида 3 ўзгариш: Муҳаммад Аль-Аттас, Зайед Ал-Амири ва Умар Траоре ўрнига Муҳаммад Жамол, Имо Эзекиль ҳамда Бруно майдонга тушди.

63. Игорь Хесуснинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

60. ГООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Шабаб Ал-Аҳли" ҳисобни очди!

Игорь Хесуснинг узатмасидан кейин Карлос Эдуардо дарвозани ишғол этди.

58. Ўйин темпи бироз пасайди. Жамоалар асосий урғуни эҳтиёткорликка қаратмоқда.

55. Ўйин дубайликларнинг назорати остида давом этмоқда.

53. Рақибига босим уюштирган Игорь Хесус уни хато қилишга мажбур этди.

51. Иккинчи 45 дақиқаликни майдон эгалари бироз фаолроқ бошлади.

48. "Ал-Жазира" футболчиси ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.

46. Иккинчи тайм бошланди!

46. Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

45+2. Танаффус!

45+1. "Ал-Жазира" сўнгги имкониятдан фойдалана олмади.

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

43. Абу-Дабиликлар бурчак тўпидан наф чиқара олмади. Тўп жарима майдонидан узоқлаштирилди.

42. Тайм сўнгига келиб мезбонлар ўйинга фаоллик қўшди. Энди дубайликлар дарвозаси қаршисида ҳам тез-тез хавфли вазиятлар юзага келяпти.

40. "Ал-Жазира" футболчисининг бош билан йўллаган зарбаси хавфли тус олди. Бироқ тўп дарвоза тўрига ташқи томондан келиб урилди.

38. Икки рақибини ортда қолдириб, дарвоза томон зарба йўллаган Машариповнинг уринишидан кейин дарвозабон тўпни ушлаб олди. Умуман олганда, зарба ёмон чиқмаганди.

36. Карлос Эдуардонинг зарбаси кучсиз чиқди. Дарвозабон уни осонликча эгаллаб олди.

36. "Шабаб Ал-Аҳли"да яна бир бурчак зарбаси. Тўпни Машарипов ўйинга киритиб беради.

34. Эрта прессинг уюштираётган меҳмонлар рақибни шошилтириб қўймоқда.

33. Дубайликларнинг навбатдаги ҳужуми ўйиндан ташқари ҳолат туфайли ниҳоясига етмай қолди. Тўпни мезбонлар дарвозабони эркин зарба билан ўйинга киритиб беради.

30. Меҳмонлар майдон марказида қисқа узатмалар билан рақибни кўпроқ югуришга мажбур қилмоқда.

28. "Шабаб Ал-Аҳли"нинг чап қаноти фаолроқ ўйин кўрсатмоқда. Аксарият ҳужумлар шу ердан уюштирилмоқда.

26. Игорь Хесуснинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбаси ҳимоячига тегди.

25. Дубайликлар бурчакдан тўпни ўйинга киритиш имкониятини қўлга киритди. Тўп қаршисида Жалолиддин Машарипов.

23. Меҳмонлар жарима майдони томон оширилган тўпни ҳимоячилар узоқлаштиришга муваффақ бўлди.

20. Узоқ масофадан йўлланган зарбани Майед Насер эгаллаб олди.

17. Аль Гассанининг узатмасига жамоадошлари етиб бора олмади. "Ал-Жазира" жарима майдони олдида уюштирилаётган ҳужумлар сони ортмоқда.

15. Игорь Хесуснинг эрта прессинги натижасида рақиб посбони хатога йўқ қўйди. Тўп меҳмонларга қайтди.

14. Ҳаммаси жойида. Майед Насер ўйинни давом эттира олади.

12. Али Мабхут билан тўқнашиб кетган дубайликлар дарвозабонига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

9. "Ал-Жазира" дарвозабони эҳтиётсизлик натижасида тўпни олдириб қўйишига бир баҳя қолди. Аммо Игорь Хесус тўпни тўхтата олмади.

6. "Шабаб Ал-Аҳли"нинг чап қанотдан уюштирган ҳужумини ҳимоячилар ортиқча қийинчиликсиз зарарсизлантирди.

3. Меҳмонлар фаол ўйин намойиш этишга ҳаракат қилмоқда. Рақиб анча босиқлик билан ҳаракат қиляпти.

1. Ўйин бошланди!

0. Футболчилар майдонга тушиб келди. Старт учун барчаси тайёр!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!