"Ал-Насср" Ла Лига клуби билан дуранг ўйнади. Машарипов узоқ танаффусдан кейин асосий таркибда майдонга тушди

Легионеримиз Жалолиддин Машарипов ҳаракат қилаётган "Ал-Насср" жамоаси Ла Лига вакили "Альмерия" билан ўртоқлик учрашуви ўтказди. Мазкур баҳсда жамоалар 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Беллашувнинг 18-дақиқасида Билал Туре ҳисобни очди. Орадан 3 дақиқа ўтиб, Талиска жарима зарбасидан супер гол урди. Жалолиддин узоқ танаффусдан кейин яна сафга қайтди.

Машарипов белидан жароҳат олиб, Ўзбекистон терма жамоасининг ўйинларини ҳам ўтказиб юборганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!