Альварес «Барселона» билан шартнома бўйича келишувга эришди
«Атлетико» (Мадрид) таркибида тўп суриб келаётган аргентиналик ҳужумчи Хулиан Альварес «Барселона» билан шахсий шартнома борасида келишувга эришди. Бу ҳақда футбол оламида ишончли манба сифатида танилган инсайдер Никола Скира хабар берди.
Аввалроқ «Барселона» раҳбарияти Альварес учун «Атлетико»га 100 миллион евро миқдорида илк расмий таклиф йўллагани маълум қилинган эди. Энди каталонияликлар «матрасчилар»нинг жавобини кутишмоқда.
Шу билан бирга, Скира маълумотларига кўра, трансфер якуний қиймати 110 миллион евро атрофида бўлиши мумкин. Унинг таъкидлашича, келишув деярли якунланиш арафасида, футболчининг ўзи эса «Барселона» билан 2031 йилгача мўлжалланган меҳнат шартномасини маъқуллаб бўлган.
Аввалги хабарларда қайд этилишича, «Барселона» 25 ёшли Альваресни сотиб олиш учун етарли молиявий имкониятга эга.

Фикрлар