Алаба "Бавария"ни тарк этиши мумкин

Давид Алаба "Бавария билан шартномасини узайтирмоқчи эмас. Унга Испания грандлари жиддий қизиқиш билдиришмоқда. Алабанинг ўзи ҳам мюнхенликлар сафида ўтказаётган 11 мавсумидан сўнг клубни тарк этиш ниятида.

"Барселона" ўтган ёзда ҳам Австрия терма жамоаси аъзосини ўз сафига қўшиб олишга урунган ва бунинг уддасидан чиқа олмагач, "Бетис"дан Фирпони олиб келган эди. "Бавария" ҳам ўз навбатида ёзги трансферлар ойнаси вақтида Алабани сотишга уриниб кўрмоқчи. Акс ҳолда, Алаба келгуси йили эркин агентга айланиб, клубни текинга тарк этиши мумкин бўлиб қолади.

Маълумот учун, 27 ёшли футболчи жорий мавсум Бундеслигада 20 та учрашувда майдонга тушиб 1 та гол ва 1 та ассист муаллифига айланган.

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!