Алаба "очкўзлиги" туфайли жамоасиз қолиши мумкин

“Челси” раҳбарияти “Бавария” ҳимоячиси Давид Алабани олиш фикридан қайтди. Ёзда эркин агентга айланадиган австриялик футболчи учун асосан “Челси” ва “Реал” даъвогарлик қилаётган эди.

Лондонликларнинг трансфердан воз кечишига 28 ёшли футболчининг ниҳоятда юқори маош сўраётгани сабаб бўлди. Аслида мюнхенликларнинг ҳам универсал ҳимоячини ўз таркибидан қўйиб юбораётган унинг катта маблағ талаб қилаётгани билан боғлиқ.

Маълумотларга қараганда, Давид Алаба “Челси”дан йилига 22 миллион евро миқдорида маош тўлашни сўраган. Пандемия оқибатида юзага келган вазиятда лондонликлар бунча пул беришни истамади.

Энди Алаба олдида ягона вариант – “Реал” билан келишиш қолди. Мадридликлар футболчининг талабини қондиришга розилиги айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!