Алаба "Реал"дан кетишни истамаяпти

Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Давид Алаба “қироллик клуби”ни тарк этмоқчи эмас. Журналист Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, австриялик ўзининг жамоадаги ўрнидан қониқиш ҳосил қилади ва у ҳам шаҳарни жуда яхши кўради.

Манбанинг айтишича, Алаба Саудия Арабистонидан супер таклиф олган бўлса ҳам, "Реал"ни тарк этишни истамайди. Ҳимоячи "қаймоқранглилар"даги ҳамма нарсадан тўлиқ қониқмоқда.

Алаба яқинда "Реал Мадрид"даги учинчи мавсумини бошлади. Бу даврда австриялик ҳимоячи “қироллик клуби” билан барча мумкин бўлган совринларни қўлга киритишга муваффақ бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!