Алаба "Реал"га "Бавария"даги собиқ шеригини сотиб олишни тавсия қилди
"Реал" Мадрид футболчиси Давид Алаба клубга "Бавария"даги собиқ жамоадоши Серж Гнабрини харид қилишни маслаҳат берди. Бу ҳақда "Sport Bild" нашри хабар берди.
Гап шундаки, Гнабри мюнхенликлар билан шартномани узайтириш борасида келишувга эришмаган. Шу боис бу трансфернинг тезлашишига сабаб бўлиши мумкин.
Айни пайтда футболчи "Бавария"даги ҳолатидан мамнун эмас. У мураббийнинг қарорларидан қониқиш ҳис қилмаяпти.
Маълумот ўрнида, Серж Гнабри жорий мавсум барча мусобақалар доирасида 36 та ўйинда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 13 гол ва 9 ассист мавжуд.
Фикрлар