Алаба учун курашаётган 4 жамоа номи маълум
“Бавария” ҳимоячиси Давид Алабанинг агенти Пини Захави мижози кўчиб ўтиши мумкин бўлган клублар рўйхатини тузмоқда.
Bild нашри тарқатган хабарга қараганда, 28 ёшли австриялик футболчи учун «Реал», «Барселона», «Челси» ва ПСЖ клублари асосий даъвогар ҳисобланади. Таъкидлаш керакки, Алабанинг немис гранди билан амалдаги шартномаси мавсум якунлангач ниҳоясига етади ва шу боис у бўлажак жамоасига эркин агент сифатида йўл олади.
Давид Алаба жорий мавсум “Бавария” сафида 14 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол урди.
Фикрлар