Алаба янги клуб танлади

“Бавария”ни тарк этиши аниқ бўлган Давид Алаба ўзига янги жамоа танлади. Универсал ҳимоячи ўзи орзу қилганидек, “Барселона” ёки “Реал”га эмас, балки Англия премьер-лигаси клубига борадиган бўлди.

28 ёшли австриялик футболчининг агенти Пини Захави футболчи талабига кўра, “Челси” билан музокараларни бошлади. Ўз навбатида, “Челси” раҳбарияти ҳам маҳоратли ҳимоячига эга бўлиш учун унинг маош борасидаги талабларини қондиришга розилик берган.

Маълумки, “Бавария” таркибида ўн йил тўп сурган Давид Алаба мюнхенликлардан маошини оширишни сўраган. У йилига камида 20 миллион евро миқдорида маош талаб қиляпти. Бундеслига пешқадами бунга кўнмади. Кейинчалик, футболчи боришни истаган “Барселона” ва “Реал” ҳам Алабага катта маош бера олмаслигини маълум қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!