Алам қилсин: “Барселона” “Реал”ни доғда қолдирди!
“Барселона” Испания чемпионатининг еттинчи турида “Хетафе” устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, кетма-кет еттинчи ютуғини нишонлади.
Роберт Левандовски киритган гол каталонияликлар учун тарихий аҳамият касб этди. Бу “Барселона”нинг Испания чемпионатларидаги 6500 голи бўлди. Бу ҳақда клуб расмий сайти эълон қилди.
Тарихий кўрсаткич Ла Лигадаги 3035 та учрашувда қайд этилди ва бу ҳар бир ўйинда ўртача 2,14 та гол бўлганини кўрсатади.
“Барселона” биринчи бўлиб, 6500 та гол урган испан клубига айланди. Аслида бу рекордга “Реал” жуда яқин эди. Мадридликлар ҳисобида 6499 та гол бор. Бироқ бу маррани биринчи бўлиб каталонияликлар забт этди.
Фикрлар