Аламзада “Челси” “Рома” ҳимоячиси учун катта сумма тўлади

Италиянинг “Рома” жамоаси ҳимоячи Антонио Рюдигерни “Челси”га қанча суммага сотганини маълум қилди.

24 ёшли футболчи учун “аристократлар” учун 35 млн еврога тушган. Бундан ташқари лондонликлар бонус тариқасида қўшимча 4 млн еврони маълум шартлар бажарилганидан сўнг, римликларнинг ҳисоб рақамига ўтказиб бериши лозим бўлади.

Расман! Антонио Рюдигер “Челси” футболчисига айланди (Фото)

Бундан бироз аввал эса “Челси” Рюдигер билан беш йиллик шартнома имзолагани ва унга кўра, йилига 4 млн евро маош олиши ҳақида маълумот берган эдик.

Қайд этиш жоиз, бунга қадар “Челси” устози Антонио Конте Ромелу Лукаку учун курашда мағлуб бўлгани учун дарғазаб бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!