Альба "Барса"ни тарк этиши мумкин

“Барселона” клуби ҳимоячиси Хорди Альба жамоасини тарк этиши мумкин.

Diario Sport нашрининг хабар беришича, 29 ёшли футболчига Англиянинг “Манчестер Юнайтед” ва “Челси” клуби қизиқиш билдирмоқда. Айтиб ўтиш жоизки, "кўк-анор ранглилар" футболчи билан шартномани узайтириш борасида ҳеч қандай музокаралар олиб боришмаяпти, шу сабабли ҳимоячига бўлган қизиқиш яна ошган.

Маълумот учун, Альба жорий мавсумда 33 учрашувда майдонга чиқиб, 2 марта рақиблар дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!