Албина ва Севил ярим финалда ўйнайди
Ads

Қозоғистонда Халқаро теннис федерацияси ўтказаётган "Almaty Open" турнирининг жуфтлик баҳсларида ярим финалчилар номи аниқланди.

Мусобақада ҳамюртимиз Албина Хабибулина қирғизистонлик Ксения Палкина билан арманистонлик Нарине Сарксян ва россиялик Анастасия Веселовани 6:2, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Ёш теннисчимиз Севил Йўлдошева ва хорватиялик Олександра Олийникова тандеми қозоғистонлик Екатерина Дмитриченко ва россиялик Анна Иаковлевани 6:3, 5:7, 10:5 ҳисобида таслим қилди.

Энди ярим финалда Албина ва Ксения россиялик Влада Ковал ҳамда германиялик Анастасия Росновска билан рақобатлашса, Севил ва Олександра украиналик Марина Чернишева ҳамда исроиллик Влада Екшибаровани синовдан ўтказади.