Алдервейрельд: Режамиз иш берди
Ads

Бельгия терма жамоаси ҳимоячиси Тоби Алдервейрельд кеча ЖЧ-2018 чорак финалида Бразилия (2:1) устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Бразилия бизни асабийлаштиришга ҳаракат қилди. Айтиш керакки, биз ушбу мусобақа давомида биринчи марта топ жамоа билан тўқнаш келдик ва шу боис боримизни бериб ҳаракат қилдик. Рақиб иккинчи бўлимда яхши ўйин кўрсатди ва бу бизга қийинчлик туғдирди, шундан сўнг ҳимояланиб ўйнашга мажбур бўлдик. Ўйлайманки биз бугунги ўйинда тўғри режа туза олдик, ҳисоб қисқаргач эса яхши ҳимояландик. Қисқаси, режамиз иш берди.

Ҳозир биз ўз кучимизга ишонамиз. Франция - кучли жамоа. Улар турнирдаги барча ўйинларда осонликча ғалаба қозонишди. Биз эса энди уларни мағлубиятга учратишимиз учун боримизни бериб ҳаракат қилишимиз лозим”, - дейди Алдервейрельд.

Эслатиб ўтамиз, Франция – Бельгия учрашуви 10 илюль куни бўлиб ўтади.

Минбар

Барча блоглар