Алекс Фергюсон МЮ да фақат 4 та футболчига бақирмаган. Улар кимлар эди?

"Манчестер Юнайтед" клуби собиқ футболчиси Райан Гиггз афсонавий мураббийи сэр Алекс Фергюсоннинг жамоадаги фаолиятини ёдга олди.

“Жамоада сэр Алекс ҳеч қачон бақирмаган 4 футболчи бор эди. Булар Эрик Кантона, Брайан Робсон, Рой Кин ва Криштиану Роналду. Уларнинг барчаси майдонда ўз ишини бажариб, бизга ғалаба олиб келарди. Шунинг учун Фергюсон уларни танқид қилишни ўринли, деб ҳисобламаган. Бу сэр Алекс юлдузлар билан қандай ишлаш кераклигини билганини кўрсатади. У кучли руҳшунос эди ва ўз ўйинчиларининг бор имкониятларини юзага чиқара оларди”, - дейди Гиггз.

Фергюсон “Манчестер Юнайтед”ни 1986-2013 йилларда бошқарди ва 38 та соврин қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!