Алекс Фергюсон нимадан ҳавотирда?
Ads

Mirror нашри тарқатган хабарга кўра, шотландиялик мутахассис дўстлари билан суҳбатда шундай деган. Фергюсон МЮда "цирк уюштирилиши"дан қўрқмоқда.

Хабарда айтилишича, Фергюсон жамоадаги асосий муаммо сифатида Поль Погба ва унинг агенти Мино Райолаларни кўрсатган.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ "қизил иблислар" устози Жозе Моуриньо ва ярим ҳимоячи Поль Погба ўртасида гап қочгани ва жамоа ичида ички курашлар авж олингани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, "Манчестер Юнайтед" 7-турдан сўнг 10 очко билан турнир жадвалида 10-ўринда бормоқда.