Алекс Окслейд-Чемберлен фаолиятини
Ads

"Арсенал" клуби ярим ҳимоячиси Алекс Окслейд-Чемберлен фаолиятини "Ливерпуль"да давом эттириши мумкин.

The Telegraph нашри тарқатаётган хабарга қараганда, 23 ёшли футболчининг клуб билан шартномаси ярим йилдан сўнг якунига етади ва мерсисайдликлар  шу ҳолатдан фойланган ҳолда,  уни яқинда Африка кубогига йўл оладиган Садио Манега муносиб ўринбосар бўлишини мўлжаллашмоқда.

Қайд этиш жоиз,  Окслейд-Чемберлен айни пайтда жамоадаги ўрнидан қониқмаяпти ва жамоани тарк этишга қарши эмас. Унинг трансфери эса 20-25 миллион фунтга баҳоланмоқда.

Маълумот ўрнида, Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси жорий мавсумда чемпионат баҳсларида 15 ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урган ва 4 маротаба самарали пас узатган.