Алекс Перейра қуролидан айрилди
Ярим оғир вазнда амалдаги UFC чемпиони, кучли зарбалари билан танилган Алекс Перейра яқинда бўлиб ўтган Халил Раунтрига қарши жангда жароҳат олганини маълум қилди.
"Халилга қарши жангнинг тўртинчи раундида рақибимга зарба йўлладим ва бирдан қўлиб қаттиқ оғриб кетди. Гарчи ўша баҳсда ғалаба қилган бўлсам-да, жароҳатим боис хозир ҳам қўлимни ишлатишга қийналяпман", - деди "Поатан".
Эслатиб ўтамиз, "UFC 307" турнирида Перейра 4-раундда Раунтрини техник нокаутга учратди.
Фикрлар