
Алекс Перрейра қандай қилиб қисқа муддатда UFC афсонасига айланди?
Атиги тўрт йил ичида Алекс Перрейра UFC да эришган ютуқлари билан тарих ёзди. Мана унинг асосий натижалари:
1. Алекс - UFC нинг икки вазн тоифасида уч марта чемпионга айланди. Унгача, бу натижани фақат Жон Жонс, Жорж Сен-Пьер ва Рэнди Кутюр (беш марта чемпион бўлган) қайд этганди.
2. Перрейра 6 нафар собиқ ёки амалдаги UFC чемпионларини мағлуб этди. Булар - Шон Стрикленд, Исраэль Адесанья, Ян Блахович, Иржи Прохазка (икки бор), Жамал Хилл ва Магомед Анкалаев.
3. Алекс иккита вазн тоифасида 6 та чемпионлик жангида ғалаба қозонди. У мазкур натижа бўйича Жон Жонс, Кутюр ва Сен-Пьердан кейинги ўринни эгаллаб турибди.
4. Перрейра "UFC pound-for-pound" рейтингида 2-ўринга қадар кўтарилганди. Бразилиялик жангчилар орасида ундан юқорироққа фақат Жозе Альдо ва Андерсон Сильва чиқишга муваффақ бўлган.
5. Алекс рақибларнинг ажойиб серияларини тўхтатган. У Магомед Анкалаевнинг 14 та мағлубиятсиз сериясига, Исраэль Адесаньянинг ўрта вазндаги 12 ғалабали, Иржи Прохазканинг ММА даги 13 ғалабали сериясига нуқта қўйди.
6. Перрейра UFC чемпионлик жангларида 6 та нокаутни амалга оширган. Бу борада у тарихда фақат Андерсон Сильвадан (7 та) ортда қолмоқда.
Айни кунларда эса Перейра UFC тарихидаги энг кучли 10 жангчи рўйхатига киришга лойиқ номзод сифатида кўрилмоқда.
Фикрлар